Россиялик ишлаб чиқувчилар Hover учувчисиз ҳаво таксисини фуқаролик самолёти сифатида ишлаб чиқаришни сертификатлаштирмоқда. Биринчи тижорий рейслар 2025 йилда бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақида Hover стартапи бош директори Александр Атаманов РИА Новости агентлигига маълум қилди.
Александр Атамановнинг сўзларига кўра, ҳозирда Москва авиация институти мутахассислари билан биргаликда ҳаво таксисини фуқаролик самолёти сифатида ишлаб чиқилгани бўйича сертификатлаш устида ишланмоқда.
“Биз уни муваффақиятли якунлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаяпмиз. Сертификатлаш жараёни тез бўлмайди. Бироқ, биз, аввалгидек, ишончимиз комилки, 2025 йилга келиб, бизнинг ҳаво таксиларимиз тижорат мақсадларида фойдаланиш учун мавжуд бўлади", дейди у.
Шунингдек, у компания парвозлар хавфсизлиги параметрлари яхшиланган ҳаво транспортининг янги версияси устида иш олиб бораётганини қайд этди.
Маълумот учун, мазку компания 2019 йилдан буён дрон ишлаб чиқармоқда. Икки вертикал учиш ва қўниш аппарати 150 метр баландликка кўтарилиш ва соатига 200 километр тезликка чиқиш имкониятига эга. Унинг қуввати 40 дақиқага етади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский фронтдаги Покровск ва Купянск шаҳарларига ташриф буюрди
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...