18:54 / 10.11.2022
4 535

Ўзбекистонга янги «иномарка»ларни энди ҳамма олиб келиши мумкин. Бу нимага таъсир қилади?

Ўзбекистонга янги «иномарка»ларни энди ҳамма олиб келиши мумкин. Бу нимага таъсир қилади?
Ўзбекистонда янги импорт автомобилларни исталган шахс томонидан сотишга рухсат берилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Қайд этилишича, 2022 йил 9 ноябрда Ўзбекистон президентининг янги фармони имзоланган.

Фармон билан давлат томонидан тадбиркорликни тартибга солишнинг чекланган воситалари белгиланди.

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб янги импорт қилинадиган автомобиллар — «иномарка»ларни фақат компаниялар ва расмий дилерлар орқали сотиб олиш бекор қилинади.

Бу нимага таъсир қилади?
Ўзбекистонда 2022 йилнинг сентябрь ойида «иномарка»лар сотуви рекорд даражада бўлган.

Хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Ўзбекистондаги дилерлар орқали сотуви 2022 йил учун ойлик рекорд даражага етди — 1 868 дона. Бундан аввалги энг яхши натижа ўтган йилнинг декабрида 2 411 дона кўрсаткич билан қайд этилган эди.

Келгуси йилдан бошлаб янги фармон кучга киргач, чет эл «иномарка»ларини Ўзбекистонга олиб келиш янада кўпайиши кутилмоқда.

2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон умумий 564,1 миллион долларга тенг бўлган 22 447 та енгил автомобиль импорт қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонга янги «иномарка»ларни энди ҳамма олиб келиши мумкин. Бу нимага таъсир қилади?