06:30 / 13.01.2023
664

«Толибон» Афғонистоннинг биринчи миллий суперкарини намойиш қилди (видео)

«Толибон» Афғонистоннинг биринчи миллий суперкарини намойиш қилди (видео)
Фото: Видеодан кадр
«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Мада 9 номли биринчи суперкарини намойиш қилди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Машина ишлаб чиқарилиши 5 йил давом этган, капот остига Toyota Corolla двигатели ўрнатилган. Суперкар прототипи ENTOP ва Афғонистоннинг Кобул касб-ҳунар институтининг 30 нафар муҳандиси томонидан ишлаб чиқилган. Суперкарнинг динамик хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар очиқланмаган.

«Толибон» матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид суперкар яратиш бутун Афғонистон учун «шараф» эканини айтди. Мада 9 тақдимотида суперкар ҳаракатсиз турган. Унинг ички қисми сезиларли яхшиланишларни талаб қилади. Автомобиль яратувчилари Toyota Corolla двигатели ўзгартирилганини таъкидлади. Бироқ, Мада 9 нинг якуний версияси электр ҳаракатлантирувчи тизимга эга бўлиши керак.

ENTOP бош директори Муҳаммад Ризо Аҳмади суперкар Афғонистоннинг жаҳон миқёсидаги обрўсини оширишга ёрдам беради деган умидда. Унинг қўшимча қилишича, тайёр суперкар аввал Афғонистонда, кейин эса бошқа мамлакатларда сотилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Толибон» Афғонистоннинг биринчи миллий суперкарини намойиш қилди (видео)