16:26 / 18.01.2023
551

Тошкентда жарималашнинг янги тизими жорий этилади

Тошкентда жарималашнинг янги тизими жорий этилади
Президентнинг «Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизимини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Унга кўра, «Тошкент шаҳри кўчалари ва чорраҳаларида йўл ҳаракатини рақамли бошқариш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини жорий этиш» лойиҳаси (Рақамли йўл лойиҳаси) амалга оширилиши кутилмоқда.

Лойиҳа доирасида:
  • рақамли технологиялар ва инновацион ёндашувларни кенг қўллаган ҳолда тирбандлик юқори бўлган чорраҳалар ва автомобиль йўлларида транспорт оқимини самарали бошқариш ва тақсимлаш имконини берувчи марказлашган рақамли бошқариш тизимини (кейинги ўринларда – ақлли светофорлар тизими) жорий этиш;
  • ҳар қандай қоидабузарлик учун жазо муқаррарлигини таъминловчи автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари тизимини (кейинги ўринларда – интеллектуал фото ва видеокамера мажмуалари тизими) жорий этиш;
  • автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш, автомобилларнинг йўл бўйида бетартиб тўхтаб туришини тартибга солиш ва аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланишини рағбатлантириш мақсадида автомобиль йўллари бўйлаб тўлов автоматлари ўрнатилган ва автомототранспорт воситалари жойлаштирилганлиги учун ҳақ тўлаш бўйича ахборот тизимларига эга бўлган ягона йўл бўйи пуллик автомобиль тўхташ жойлари тизимини (кейинги ўринларда – йўл бўйи пуллик автомобиль тўхташ жойлари тизими) ташкил этиш;
  • Тошкент шаҳрига кирувчи асосий автомобиль йўллари бўйлаб автотранспорт воситалари оғирлиги ва габарити назорати бўйича автомобиль йўллари сифатини сақлашга хизмат қилувчи стационар шохобчалар тизимини (кейинги ўринларда – автотранспорт воситалари оғирлиги ва габарити назорати бўйича стационар шохобчалар тизими) яратиш;
  • ақлли светофорлар, интеллектуал фото ва видеокамера мажмуалари, автотранспорт воситалари оғирлиги ва габарити назорати бўйича стационар шохобчалар ҳамда йўл бўйи пуллик автомобиль тўхташ жойлари тизимларини марказлашган тарзда интеллектуал бошқариш, мониторинг-таҳлил ишларини олиб бориш ва йўл ҳаракати тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти таркибида «Тошкент шаҳрида транспорт тизимини ташкил этиш ва бошқаришнинг ягона маркази» ташкил этиш ва Марказни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли Тошкент вазиятлар маркази биносида жойлаштириш белгиланган.

Рақамли йўл лойиҳаси давлат-хусусий шериклик асосида қуйидаги шартларда амалга оширилади:
  • давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим 30 йил муддатга тузилади. Бунда давлат шериги Тошкент шаҳар ҳокимлиги этиб белгиланади, хусусий шерик давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик талабларига асосан танлов ўтказиш асосида аниқланади;
  • давлат-хусусий шериклик объектлари давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан аввал бекор қилинганда муниципал мулк сифатида давлат шеригига ўтказилади.

Интеллектуал фото ва видеокамера мажмуалари тизими ёрдамида қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ундирилган жарима суммаси қуйидагича тартибда йўналтирилади:
  • 40 фоиз – йўл инфратузилмасини ривожлантиришга ва автоматлаштирилган тизимни сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни қоплашга мақсадли йўналтирилган ҳолда маҳаллий бюджетга;
  • 10 фоиз – давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлашга йўналтирилган ҳолда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
  • 50 фоиз – хусусий шерикнинг ҳисобварағига.

Йўл бўйи пуллик автомобиль тўхташ жойлари тизимидан фойдаланишдан тушадиган маблағлар қуйидагича тартибда йўналтирилади:
  • 30 фоиз – йўл инфратузилмасини ривожлантиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда маҳаллий бюджетга;
  • 70 фоиз – хусусий шерикнинг ҳисобварағига.

Бунда, йўл бўйи пуллик автомобиль тўхташ жойларидан фойдаланиш бўйича ундириладиган тўловлар миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 239-сон қарори талаблари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда жарималашнинг янги тизими жорий этилади