16:50 / 18.01.2023
541

Тошкент марказида автомобиллар ҳаракати кескин қисқартирилади

Тошкент марказида автомобиллар ҳаракати кескин қисқартирилади
Президентнинг «Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизимини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан «Тошкент шаҳар тирбандлик юқори бўлган кўчаларида ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, транспорт оқимларини самарали бошқаришни жорий этиш ва йўл ўтказгичлари қуриш концепцияси» тасдиқланади.

Унга кўра:
  • чорраҳалар ва автомобиль йўлларидан ўтаётган транспорт воситалари ҳаракатини самарали бошқариш ва тақсимлаш тизимини яратиш орқали тирбандликлар юзага келишини олдини олиш ва уларнинг сонини кескин камайтириш;
  • автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштиришда жамоат транспорти ҳаракати устунлигини таъминлаш орқали жамоат транспортининг жозибадорлигини ошириш ва шаҳар марказида ҳаракатланаётган енгил автотранспорт воситаларининг сонини 20 фоизгача қисқартириш;
  • тартибга солинган йўл бўйи пуллик автомобиль тўхташ жойлари тизимини ташкил этиш орқали пулли автомобиллар тўхташ жойлари сонини кўпайтириш ва бевосита шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланиш даражасини камайтириш;
  • чорраҳалар геометрик параметрларини ўзгартириш йўли билан автотранспорт воситаларининг ўтказувчанлигини 15 фоизга ошириш, автотранспорт воситаларидан атроф табиий муҳитга етказилаётган зарарлар миқдорини 35 фоизгача камайтириш;
  • йўл ўтказгичлар ва чорраҳаларни лойиҳалаш ва қуришда замонавий технологияларини татбиқ этиш орқали рақамлаштириш кўрсаткичини 90-95 фоизга кўтариш;
  • автотранспорт воситалари оғирлиги ва габарити назорати бўйича стационар шохобчалари тизимини яратиш орқали шаҳар йўллари бўйлаб юк ташувларини тартибга солиш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкент марказида автомобиллар ҳаракати кескин қисқартирилади