23:09 / 23.01.2023
971

«Ўзбек-қирғиз» автомобиллари нархи 13 минг доллардан бошланади

«Ўзбек-қирғиз» автомобиллари нархи 13 минг доллардан бошланади
Фото: AP
Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13 минг доллардан бошланади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси йиғилишида «ДТ Техник» МЧЖ директори Фарҳоджон Дўсматов маълум қилди.

Депутатлар Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Қирғизистонда автомобил ва тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳасини муҳокама қилишди.

Фарҳоджон Дўсматов Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Москва туманидаги Оқ-сув қишлоғида автомобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурилишини тасдиқлади.

«Дастлабки босқичда Chevrolet ва Isuzu тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Енгил автомобилларнинг нархи 13 минг доллардан, юк машиналари 28 минг доллардан бошланади. Биз нархларни оширмаймиз, фақат корхонани солиқдан озод қилишни сўраймиз. Бу худди Қозоғистон ва Ўзбекистондаги каби ишлаб чиқаришда бирламчи туртки бўлар эди», деди у.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигида янги автомобил заводи лойиҳаси «Ўзавтосаноат», Қирғизистоннинг «ДТ Техник» ва «Нур» корхоналари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Ўзбек-қирғиз» автомобиллари нархи 13 минг доллардан бошланади