00:15 / 28.01.2023
596

Ўзбекистонда эски “права”ни онлайн алмаштириш имконияти яратилди

Ўзбекистонда эски “права”ни онлайн алмаштириш имконияти яратилди
Ўзбекистонда 30 январдан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн алмаштириш имконияти яратилади.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан туриб, ЯИДХП (my.gov.uz) янгисига алмаштириш мумкин бўлади.

Бунинг учун (my.gov.uz) орқали буюртма берилади. Буюртмада:
  • бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;
  • тегишли бандлар танланади;
  • янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;
  • мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйилади;
  • сўнгги қадамда инвойс шакилланади ва БҲМнинг 70 фоизи (210 000 сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 000 сўм тўлов амалга оширилади.

Марказ ходими, келиб тушган буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.

Почта хизмати томонидан икки иш кунида манзил бўйича етказилади ва сиздан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонни олиб, янгисини тақдим этади. Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонини ДХМга топширади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда эски “права”ни онлайн алмаштириш имконияти яратилди