Фото: vzglyad.uz
Гуржистон, Арманистон ва Ўзбекистон пойтахтлари 100 минг киши ҳиссасига тўғри келадиган электрокарлар сони бўйича Россия пойтахтидан ўзиб кетган. Бу ҳақда Kept консталтинг компаниясининг «МДҲ ва Кавказорти давлатларининг ақлли шаҳарлари рейтинги» тадқиқотига таяниб Россиянинг «Ведомости» газетаси хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, МДҲ ва Кавказорти давлатлари шаҳарлари орасида 100 минг аҳолига тўғри келадиган электрокарлар сони бўйича Тбилиси биринчи ўринда турибди — 114 электромобил. Постсовет давлатларининг қолган шаҳарлари (Болтиқбўйи давлатлари ҳисобга олинмаганда) Гуржистон пойтахтидан жуда ортда. Тбилисидан кейинги ўринда Минск жойлашган — у ерда 100 минг аҳолига 63 та электрокар тўғри келмоқда. Ереванда — 45, Тошкентда — 33, Москвада эса бор-йўғи 16 та автомобил.
Москвани Россиянинг бошқа шаҳарлари ҳам қувиб ўтган: масалан, Новосибирскда электромобиллар билан таъминланганлик даражаси пойтахтга нисбатан қарийб икки баробар кўпроқ — 31.
Москва билан бир қаторда Боку шаҳри бормоқда (15 электрокар). Россия пойтахтидан камроқ кўрсаткич Бишкек (9) ва Остона (7), шунингдек, Россиянинг Санкт-Петербург (8), Қозон (7) ва Екатеринбург (0,4) шаҳарларида қайд этилган.
Kept’нинг жаҳон рейтингида етакчи Лондон шаҳри бўлиб турибди — бу ерда 100 минг аҳолига 504 электромобил тўғри келади. Иккинчи ўринда Ню-Йорк — 148 автомобил.
Тадқиқотдаги маълумотлар 2022 йилнинг июн ойи ҳолатига асосан тузилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”