16:16 / 09.02.2023
307

Тошкентда тезликни 60 км/соатдан оширганларни жаримага тортиш бошланди

Тошкентда тезликни 60 км/соатдан оширганларни жаримага тортиш бошланди
Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда тезлик чеклови 60 км/соат этиб белгиланганини англатувчи йўл белгилари ўрнатилиб, кўчалардаги радар ва камералар ҳам шунга мослаштирилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланганди. Жумладан, Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 70 километрдан 60 километрга камайтирилганди.

ИИВ мулозими Азизхон Муродов автомобиллар 60 километр соат тезликда ҳаракатланиши белгиланган кўчалар хатловдан ўтказилгач, тегишли белгилар босқичма-босқич ўрнатилиши, тақиқловчи белгилар ўрнатилмагунча жарима ёзилмаслигини маълум қилганди.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда тезлик чеклови 60 км/соат этиб белгиланганини англатувчи йўл белгилари ўрнатилиб, кўчалардаги радар ва камералар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилаётганини маълум қилди.

Бундан англашиладики, ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соат этиб белгиланган пойтахт кўчаларида +5 қоидаси инобатга олиниб, ҳисобланганда 66 км/соат ва ундан юқори тезликда ҳаракатланганларнинг қоидабузарлиги махсус мосламалар орқали қайд қилина бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 июндан бошлаб, нафақат шаҳарлар ва улардаги марказий кўчалар, балки умуман аҳоли яшайдиган ҳар қандай жойда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилиши кутилмоқда. Бу – давлат дастури лойиҳасига киритилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда тезликни 60 км/соатдан оширганларни жаримага тортиш бошланди