23:44 / 10.03.2023
1 399

Ҳайдовчиларга «права» бўйича муҳим огоҳлантириш!

Ҳайдовчиларга «права» бўйича муҳим огоҳлантириш!

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

- 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
- 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
- 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, янги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн тарзда my.gov.uz портали орқали ҳам олиш мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳайдовчиларга «права» бўйича муҳим огоҳлантириш!