20:20 / 25.04.2023
327

АвтоВАЗ Ўзбекистонда Lada Vesta йиғишни йўлга қўймоқчи

АвтоВАЗ Ўзбекистонда Lada Vesta йиғишни йўлга қўймоқчи

АвтоВАЗ Ўзбекистонда Lada Vesta йиғишни йўлга қўймоқчи Бу ҳақда компания бош директори Максим Соколов “Иннопром. Маркази Осиё” кўргазмасида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik.
  •  Ўзбекистонлик ҳамкорларимиз ва мен автомобилларимизни йиғишни қайта тиклаш бўйича режаларни кўриб чиқмоқдамиз. Аҳамиятлиси, бу янги авлод Lada Vesta флагман моделлари бўлади, - дейди у.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ”да “Иннопром” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма бу йил нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун улкан сармоявий иқтисодий ва саноат истиқболлари кун тартибини очиб беради.

Кўргазмада иштирок этиш учун МДҲ давлатлари, Франция, Италия, Нидерландия, Ҳиндистон, Сингапур, Хитой, Япония, Арманистон, Қозоғистон, Туркия ва Туркманистондан 5 мингдан ортиқ делегатлар, шунингдек, 300 дан ортиқ хорижий компаниялар, бизнес вакиллари ва ҳукумат амалдорлари рўйхатдан ўтган.
Тадбирнинг асосий мақсадлари – соҳадаги энг илғор технологиялар ва ишланмаларни кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон саноат корхоналари ва бошқа мамлакатлар ўртасида алоқаларни йўлга қўйишдан иборат. Инвестицион битимлар ва савдо шартномаларининг мустаҳкам пакети имзоланиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » АвтоВАЗ Ўзбекистонда Lada Vesta йиғишни йўлга қўймоқчи