date
views 8 918

Тошкентда жамоат транспорти иштирокидаги ЙТҲлар натижасида 10 ойда 6 киши ҳалок бўлди

Тошкентда жамоат транспорти иштирокидаги ЙТҲлар натижасида 10 ойда 6 киши ҳалок бўлди

2014 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси корхоналари ҳайдовчилари айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 2013 йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда «Пойтахт транспорти» газетасига асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Жумладан, ҳайдовчилар айби билан 67 та ЙТҲ содир этилиб, 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 4тага ошган. ЙТҲлар оқибатида 6 фуқаро вафот этиб, бу ўтган йилга нисбатан 1 нафарга кўп; жароҳатланганлар сони эса 81 нафар бўлиб, 2013 йилга нисбатан ушбу кўрсаткич 3тага кўпайган.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчилар айби билан содир этилган ЙТҲларнинг 26таси ёки 39 фоизи пиёдани уриб юбориш билан боғлиқ оғир ҳодисага тўғри келмоқда. «Яъни, ҳайдовчилар охирги пайтларда пиёдаларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлишмоқда, ўз навбатида, пиёдалар ҳам йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиб, ҳаракат хавфсизлигига раҳна солмоқдалар», - дейди компаниянинг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш хизмати бошлиғи Муҳаммаджон Қаҳҳоров.

Қайд этишларича, автобуслар орасида энг ЙТҲлар Mercedes-Benz Conecto на нижнем этаже автобуслари ҳайдовчилари томонидан содир этилган (35та ёки 52 фоиз). Isuzu ҳайдовчилари томонидан эса 21та (ёки 31 фоиз) ЙТҲлар содир этилган. Трамвайлар орасида эса энг кўп ЙТҲ «Татра-3М» ҳайдовчилари томонидан (5та) содир этилган, «КТМ-619» ҳайдовчилари томонидан эса 3та ЙТҲ содир этилган.

Фото: kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда жамоат транспорти иштирокидаги ЙТҲлар натижасида 10 ойда 6 киши ҳалок бўлди
-->