23:49 / 01.08.2023
441

UzAutoMotors июнда ҳам сотувда йўқ автомобилларни энг кўп ишлаб чиқарди

Фото: Yandex

UzAutoMotors томонидан жорий йилнинг июнь ойида ҳам бир қатор сотувда мавжуд бўлмаган автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ёзнинг дастлабки ойида энг кўп — 10 минг 194 дона Cobalt ишлаб чиқарилган. Кейинги ўринда Lacetti-Gentra (9 минг 123 дона), Damas (8 минг 129 дона) ишлаб чиқарилган. Аммо мазкур автомобиллар сотувда мавжуд эмас.

Айни пайтда сотувда мавжуд Tracker автомобилидан 6 минг 218 дона, Onix’дан 4 минг 279 дона ишлаб чиқарилган. Энг кам ишлаб чиқарилган ва сотувда мавжуд бўлмаган автомобиль Nexia–3 (64 дона) бўлган.

Аввалроқ 2023 йилнинг 6 ойида жами 49 минг 458 дона Cobalt (энг кўп), 37 084 дона Lacetti-Gentra, 34 944 дона Damas ишлаб чиқарилгани хабар қилинган.

UzAuto Motors 2022 йил 17 декабрда Cobalt, Lacetti, Damas автомобиллари сотувини тўхтатганди. Компания 2023 йилдан Spark ва Nexia ўрнига Tracker ва Onix ишлаб чиқаришини маълум қилган. Ҳозирда Tracker ва Onix сотувда мавжуд. Аммо нархи 200 миллион сўмдан юқори бўлган бу автомобиллар учун навбат катта бўлиб, тўлов қилган мижоз машинасини олишни узоқ кутишига тўғри келади.

UzAuto Motors вакили “Дарё” мухбири билан суҳбатда ишлаб чиқарилаётган, аммо сотувда мавжуд бўлмаган мазкур автомобиллар қаерга “кетаётгани” тўғрисида маълумот берганди. “Ишлаб чиқарилаётган автомобиллар эски тузилган шартномалар бўйича етказиб берилмоқда. Навбатлар камайгач, сотув шартномалари қайта тикланади”, — дея маълум қилган манба.

Компания июль ойи бошида Асакадаги заводда модернизация бошлангани сабаб автомобиль ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилишини эълон қилганди. Кейинроқ компания вакили завод фаолияти 17 июль (душанба) кунидан бошланишини айтган. UzAutoMotors вакилларига кўра, эндиликда Cobalt автомобили энг кўп миқдорда, ундан кейинги ўринда Damas ишлаб чиқарилади. Компания вакили Cobalt автомобилининг сотуви қачондан бошлаши мумкинлигини айтганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAutoMotors июнда ҳам сотувда йўқ автомобилларни энг кўп ишлаб чиқарди