Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, 2023 йил 1 ноябрдан эътиборан бир қатор тўловлар оширилмоқда, деб хабар берди Расул Кушербаев.
Унга кўра қуйидаги янги тўлов миқдорлари белгиланган:
- Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари(РЎДРБ) учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 1,5 миқдори);
- Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 75 фоизи);
- Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 1 баравари);
- Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида).
Шунингдек:
- йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;
- йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида ундирилади.
РЎДРБни ўн икки ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим"
Электромобил ҳайдовчилар уч хил бўлади
Ходимларнинг меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назоратга олинган
Telegram Украина «ГУР»нинг «разведка боти»ни блоклади
Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди
Қодировнинг 16 яшар ўғли Путин номидаги Россия махсус кучлари университети куратори бўлди