
Япониянинг Toyota Motor Corporation автоконцерни Туркияда давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилгани сабабли ўз заводининг ишини вақтинчалик тўхтатди, деб “Kiodo” асосида хабар беради “Кун”.
Туркия шимоли-ғарбида Toyota, Honda ва Isuzu заводлари жойлашган. Бу ердаги Toyota заводи ўтган йил давомида Европа бозори учун 110 мингта автомобиль ишлаб чиқарган.
Туркияда 2 мингга яқин япониялик яшайди. Япония ташқи ишлар вазирлиги Туркияда бўлган фуқароларини ўз хавфсизликлари ҳақида қайғуришга чақирган. 16 июлга Япониядан Истанбулга белгиланган барча рейслар бекор қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар