Юқори даражадаги суперкарлар ҳақида гап кетганда, Bugatti, Ferrari ва Rolls-Royce эсга тушади. Ва бу бежизга эмас. Ахир, бу компаниялар дунёдаги энг қиммат, энг тезкор ва энг чиройли автомобилларни ишлаб чиқарган ҳолда ўзларини соҳа етакчилари сифатида кўрсата олди.
Bugatti Centodieci — 9 000 000 доллар
Bugattiнинг 110 йиллик юбилейига чиқарилган Centodieci фақат 10 дона билан чекланган. Бу шуни англатадики, йўлда шунга ўхшаш моделни кўришингиз амри маҳол.
Bugatti Chiron Profilee — 10 800 000 доллар
Яна бир Bugatti шедеври. Chiron Profilee классик Чирондан унчалик фарқ қилмаслиги мумкин, лекин унинг асосий афзаллиги унинг ўзига хослигида.
Rolls-Royce Sweptail — 12 800 000 доллар
13 миллион долларлик Rolls-Royce Sweptail ўз даврида энг қиммат автомобиль эди. Ўшандан бери моделнинг нархи бир оз пасайган бўлса-да, бу унинг ҳали ҳам ҳайратга солиш қобилиятига тўсқинлик қилмайди.
Bugatti La Voiture Noire — 13 400 000 доллар
Ноёб Bugatti La Voiture Noire бренднинг тарихдаги энг қиммат автомобили ҳисобланади. Буларнинг барчаси унинг махсус тўпламига боғлиқ бўлиб, у 1479 от кучига эга 8 литрли тўрт турбо қувватли В16 двигатели, янги ғилдираклар ва ноёб, буюртма асосидаги олд панелни ўз ичига олади.
Rolls-Royce Boat Tail — 28 000 000 доллар
2017 йилги Sweptail нинг вориси Boat Tial ноёб ташқи кўриниш, юқори сифатли ички безак ва ҳаттоки шампан виноси сақланадиган музлаткич ва қуёш нуридан ҳимоя қилувчи соябони бор “ҳостинг люкс”га эга.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг