19:04 / 26.12.2023
477

Янги автомобилларни сотиш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Янги автомобилларни сотиш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистонда янги қарор билан автомототранспорт воситаларини сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистонда янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинди. Яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда чакана савдо қоидалари қуйидаги мазмундаги 119-1 банд билан тўлдирилди:

119-1. Сотувчи олди-сотди шартномасини тузишда барча истеъмолчиларга тенг имкониятларни яратади.

Агар бозорда устун мавқега эга сотувчида ўзи томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасини сотишда ички бозордаги талабни қондириш имконияти мавжуд бўлмаганда, бир шахс билан 12 ой давомида автомототранспорт учун иккитадан ортиқ шартнома тузилганда, сотувчи кейинги 12 ой мобайнида ушбу маҳсулот учун қайта шартнома тузишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Янги автомобилларни сотиш қоидаларига ўзгартириш киритилди