Қирғизистон—Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводи 2024 йил 28 майдан синов режимида ишлашга тайёр бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев 24.kg нашрига маълум қилди.
Корхона Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманида жойлашган. Заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қирғизистон ва Ўзбекистон 12 хил автомобиль моделини қўшма ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
2023 йил 27 январда Ўзбекистон президентининг давлат ташрифи доирасида Қирғизистонда автомобиль ва тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганди. Лойиҳага кўра, у уч босқичда амалга оширилади.
Дастлабки уч йил ичида 10 мингта автомобиль ва тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқаришга 500 киши жалб қилинади. Маҳаллийлаштириш 5-10 фоизни ташкил қилади.
Иккинчи босқичда автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаш қувватини 20 мингтагача автомобиль ва тижорат автомобилларига етказиш назарда тутилган. Маҳаллийлаштириш 15-20 фоиз, иш ўринлари сони эса 1000 та бўлади.
Кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажми 30 мингтагача енгил ва тижорат автомобилларига, корхонада ишчилар сони эса 2000 кишига етказилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди