08:51 / 24.05.2024
292

UzAutoMotors Lacetti ишлаб чиқараётгани маълум бўлди

UzAutoMotors Lacetti ишлаб чиқараётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда Chevrolet Lacetti ишлаб чиқариш тўхтатилмагани, яқин кунларда автомобиль учун яна шартнома берилиши ёки берилмаслиги ойдинлашиши хабар қилинди.

“Ўзавтосаноат” матбуот хизматининг “Кун.уз”га маълум қилишича, Lacetti ишлаб чиқариш давом этмоқда. Бунинг учун керакли эҳтиёт қисмлари ҳали ҳам заводларда мавжуд.

"Lacetti ишлаб чиқариш қачонгача давом этишини аниқ айта олмайман. Бу бирданига тўхтамайди. Яқин 7 кун ичида харидорларга яна шартнома берилиши ёки берилмаслиги ойдинлашади", – деган манба.

UzAutoMotors сўнгги марта 2024 йил 21 май куни ҳеч қандай эълонсиз 3 600 та Chevrolet Lacetti автомобиллари учун шартномалар тузганди.

Аввалроқ 8 май куни (7 майда эълон берилган) аввалги автомобиллар хариди учун тузилган шартномалардан чиқарилган ҳажмлардан 4 500 дона Lacetti’га шартнома берган.

Ўтган йили декабрда компания 2024 йилдан бошлаб Lacetti ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатишини билдирган. Бунга сабаб сифатида мазкур русумдаги автомобиль учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқариш қувватлари янги моделларга йўналтирилиши келтирилган.

Статистика агентлиги хабарига кўра, 2024 йил январь–апрель ойларида UzAutoMotors 10 954 дона Lacetti ишлаб чиқарган.

“Chevrolet.uz” сайтида Lacetti автомобилининг иккита позицияси нархлари кўрсатилган. Сайтда Lacetti L–Style АТ Plus позициясининг сотувдаги нархи –169 миллион 118 минг сўм, Lacetti GN–Elegant АТ эса 168 миллион 342 сўм эканини кўриш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAutoMotors Lacetti ишлаб чиқараётгани маълум бўлди