11:20 / 20.06.2024
332

Эртага Cobalt автомобили учун онлайн контрактация очилади

Эртага Cobalt автомобили учун онлайн контрактация очилади
UzAutoMotors 21 июнь куни соат 10:00 да Cobalt автомобилига шартнома очилишини эълон қилди.

Қайд этилишича, 21 июнь куни, соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади. Автомобильларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат “Savdo.uzavtosanoat.uz” сайти орқали амалга оширилиши мумкин.

Telegram-бот ҳамда UzAvtoсавдо иловаси навбатни кузатиш хизматини ва мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда, мазкур шартномалар автоматик равишда бекор қилиниб, контрактацияга қайта қўйилади. Шу муносабат билан UzAutoMotors автоихлосмандлардан тузилган шартномалар бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини сўраган.

Шу билан бирга, компания автоихлосмандлардан автомобилларни сотиб олиш учун бошқа ресурслардан фойдаланиб шартнома тузмасликни ҳамда фирибгарлардан эҳтиёт бўлишдан огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабрь ойида UzAutoMotors Chevrolet Lacetti (Gentra) ишлаб чиқаришни тўхтатиши маълум бўлган эди.
Ўшанда мазкур автомобиль учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари янги моделларга йўналтирилиши айтилганди.

2024 йил 8 май куни эса UzAutoMotors ярим соатга бормай 4 500 дона Lacetti автомобилига шартномалар тузган эди.

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, шу вақт ичида UzAutoSavdo тизими 120 дан ортиқ киберҳужумга учраган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Эртага Cobalt автомобили учун онлайн контрактация очилади