25 минг дона Cobalt учун онлайн контрактация очилиши эълон қилинганди. Мазкур автомобиль учун шартнома бериш бир кунда тугатилди.
Savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун бошланган онлайн контрактация жараёни якунига етди. 24 931 та тузилган шартномалар One ID тизимида рўйхатдан ўтган ва 1 та дан кўп бўлмаган автомобиль учун шартнома тузган жисмоний шахсларга тўғри келади. 69 та шартнома юридик шахслар улушига тўғри келди.
Онлайн контрактация жараёнида UzAutoSavdo тизимида 56 та киберҳужум амалга оширилди. Бу эса платформа фаолиятида узилишларга олиб келди. Бундан ташқари, ушбу давр мобайнида сайтга ташриф буюрувчилар сони юқорилиги кузатилди. Хусусан, платформада дақиқасига 100 мингдан ортиқ фойдаланувчи бўлган.
Юқори юкланиш кузатилгани сабабли UzAutoSavdo платформасида узилишлар кузатилишига қарамай, автомобиллар хариди учун контрактация жараёни тўлиқ якунланди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабрь ойида UzAutoMotors Chevrolet Lacetti (Gentra) ишлаб чиқаришни тўхтатиши маълум бўлган эди.
Ўшанда мазкур автомобиль учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари янги моделларга йўналтирилиши айтилганди.
2024 йил 8 май куни эса UzAutoMotors ярим соатга бормай 4 500 дона Lacetti автомобилига шартномалар тузган эди.
Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, шу вақт ичида UzAutoSavdo тизими 120 дан ортиқ киберҳужумга учраган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди