Фото: Ўзавтосаноат
BYD Uzbekistan Factory хитойлик ҳамкорлари билан янги моделларни ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Компания хабарида келтирилишича, ишлаб чиқариш учун кўзда тутилган янги моделлар орасида BYD Seagull вa E2 ҳам бор. Уларнинг биринчи намуналари синов лабораторияларида текширилмоқда.
«BYD Seagull вa E2 моделлари учун сертификат синовларини ўтказиш мақсадида ушбу автомобиллар UzTest давлат муассасасининг Quality and Safety Testing синов лабораториялари комплексига топширилди», дейилади хабарда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 27 июн кунидан Жиззахдаги заводда BYD’нинг Chazor ва Song Plus Champion моделларини ишлаб чиқариш бошланганди. Шундан сўнг, «Ўзавтосаноат» раҳбари Улуғбек Рўзиқулов хитойлик ҳамкорлар билан В, С ва бюджет сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилгани, уларнинг биринчи намуналари синовдан ўтказиш учун лабораторияларга топширилганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди