Асакадаги автомобиль заводида энг охирги «Chevrolet Lacetti» русумли автомашина ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда «UzAuto Motors» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур автомобиль эндиликда корхона тарихидаги сўнгги «Lacetti» («Gentra») сифатида ёдда қолади. Манбага кўра, заводда шу кунга қадар жами 487 минг 104 та шундай автомобиль ишлаб чиқарилган.
«Chevrolet Lacetti» ишлаб чиқариш 2013 йилда бошланган. Дастлаб йилига 11 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич қарийб 90 мингга етган эди.
Завод ушбу автомобилни ишлаб чиқаришни 2024 йил январь ойидан тўхтатишни режалаштирган эди. Бироқ, комплектация ва эҳтиёт қисмлар мавжудлиги боис ишлаб чиқариш жараёни яна бир неча ой давом этди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
АҚШ Сенати Украинанинг қарзидан кечишга қарши резолюцияни маъқулламади