13:35 / 04.10.2016
8 307

BMW электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

BMW электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Германиянинг дунёга машҳур автомобилсозлик компанияси рақобатчиларидан ортда қолиш нияти йўқлигини намойиш этмоқда. У ҳам тез орада аккумуляторларда юрувчи иккита моделини ишлаб чиқармоқчи. Электрли Mini ва йўлтанламас X3 моделининг экологик тоза намунаси, дейилади "Кун" нашри хабарида.

Немис автогиганти режалари хусусида Bloomberg агентлиги компания вакилларига асосланган ҳолда хабар қилган. Аввалроқ, Reuters агентлиги BMW раҳбарияти арзон ва кичик ҳажмли электромобиллар ишлаб чиқиш ғоясини салбий баҳолагани ҳақида хабар қилган эди. Шунга қарамай, BMW матбуот хизмати иккита янги электромобиль ишлаб чиқиш хусусида хабар қилмоқда.

Шундай қилиб, электр Mini 2019 йилда ишлаб чиқилса, X3 ундан бир йил ўтгач пайдо бўлади. Айтиш жоизки, BMW бу борада бирмунча илгарилаб кетган Daimler ва Volkswagen концернлари билан рақобат қилишига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » BMW электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда