Фото: UzAutoMotors
UzAutoMotors 22 ноябрь куни соат 10:00 да Cobalt GХ-Style АТ Plus ва GХ-Midnight АТ автомобиллари учун контрактация бошланишини маълум қилди.
Автомобильларни харид қилиш учун шартномани savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали тузиш мумкин.
Telegram-бот ҳамда UzAvtoсавдо иловаси навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.
Автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши кераклиги эслатиб ўтилди.
Статистика агентлиги Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь—июнь ойларида 12 635 та Gentra автомобили ишлаб чиқарган эди. Шунингдек, 17 432 та Onix автомобили ишлаб чиқарилган.
Бундан ташқари:
Cobalt – 72 948 дона;
Damas – 38 953 дона;
Tracker – 21 497 дона;
Kia – 9 270 дона;
Chery – 4 160 дона;
Haval – 542 дона;
Exeed – 95 дона;
Махсус енгил автомобиллар – 12 804 дона.
UzAutoMotors Lacetti Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатиши ҳақида хабар берган эди. 2024 йилнинг 8 май куни эса UzAutoMotors 15 дақиқа ичида Lacetti учун 4,4 мингта шартнома тузди.
UzAutoMotors 2023 йилда Chevrolet автомобиллари сотуви бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллагани хабар қилинганди. Компания йил давомида 370 минг дона Chevrolet бренди остидаги автомобиллар сотганини очиқлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Декабр ойида байрамлар муносабати билан неча кун дам оламиз?
Хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда
Тбилисидаги намойишчилар яна шаҳар марказида тўпланмоқда
Суперлига. Ўтиш ўйинида қайси жамоалар беллашади?
Осиё чемпионати. Миразизбек Мирзаҳалилов хитойлик рақибини мағлубиятга учратди
Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди