iOS платформаси услубида ишланган ва автомобилларга мўлжалланган Apple CarPlay тизими ўтган йили iOS 9 тақдимотида эълон қилинган эди. Бироқ шу пайтгача ушбу тизим бирорта автомобилга ўрнатилмади. Бундан икки кун олдин намойиш этилган BMW 2017 5 Series автомобили симсиз Apple CarPlay тизими ўрнатилган илк автомобиль номини олди. Бундан буён мазкур тизим ўрнатилган автомобилларда Apple қурилмаларини платформага USB орқали улаш талаб этилмайди. Иккала тизим автоматик тарзда ўзаро симсиз интеграциялашади.
Carzone сайтининг ёзишича, Германиянинг BMW концерни биринчи бўлиб симсиз Apple CarPlay тизимини ўзининг янги сериядаги автомобилларига қўллашни бошлаган. Мазкур тизим орқали ҳайдовчилар турли медиа функцияларини бошқаришлари мумкин бўлади.
Ҳозирча Apple CarPlay тизимининг автомобилларда бу қадар кеч пайдо бўлиши юзасидан тушунтириш берилмаган. Тизим BMW 2017 5 Series туркумидаги барча автомобилларга татбиқ этилиши маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...