АҚШнинг Genovation Cars компанияси сўнгги авлод Chevrolet Corvette купеси негизида ишлаб чиқилган электр суперкар учун буюртмалар қабул қилишни бошлади. «Motor»нинг ёзишича, Genovation Extreme Electric (GXE) номини олган электрокарнинг нархи 750 минг долларга тенг.
Янги автомобилнинг куч қурилмаси умумий ҳисобда 660 от кучини бера оладиган икки электр двигателдан ташкил топган. Двигательлар қуввати захираси 210 километр йўлга етадиган аккумляторлар ёрдамида ҳаракатга келтирилади.
Ишланма муаллифларининг қайд этишича, улар автомобиль оғирлигини икки ўққа идеал даражада тенг (50 га 50) тақсимлашга муваффақ бўлган. Купенинг динамик тавсифи ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Хабар беришларича, бундай машиналардан атиги 75 дона тайёрланади. Genovation Cars компанияси 2019 йилдан бошлаб ишлаб чиқариладиган электрокарлар учун ҳозирдан буюртма қабул қилмоқда. Харидор олдиндан 250 минг доллар тўлаши керак.
Июль ойида Genovation Cars фирмаси йўл электр машиналари орасида тезлик бўйича ўз рекордини янгилаган эди. 2006 йил намунасидаги Chevrolet Corvette Z06 купеси негизида тайёрланган 600 от кучига эга электрокар соатига 330,8 километр тезликка эришган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...