12:39 / 26.12.2024
218

Tesla компанияси рулсиз электромобилни оммага тақдим этди

Tesla компанияси рулсиз электромобилни оммага тақдим этди
Tesla электромобилининг янги модели Лос-Анжелесдаги тадбирда оммага тақдим этилди.

Cybercab деб номланган ва ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилда рул ёки педаллар йўқ.

Ўйин жойстигига ўхшаш махсус қурилма ёрдамида машинанинг маневрларини бошқариш мумкин.

Cybercab’ни синовдан ўтказиш ҳозиргача ёпиқ ҳудудларда ўтказилган, бироқ компания келгуси йилнинг бошиданоқ АҚШдаги умумий фойдаланишдаги йўлларда шунга ўхшаш автомобилларни синовдан ўтказишни бошлаши мумкин.

Мамлакат қонунчилиги салонда суғурталовчи ҳайдовчининг бўлишини талаб қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг