00:29 / 19.10.2016
9 468

Учар автомобилнинг нархи маълум бўлди

Учар автомобилнинг нархи маълум бўлди

Бир ҳафта олдин Словакияда учадиган автомобиль тайёрлангани ҳақида хабар берган эдик.

AeroMobil 3.0 деб аталган учармобилнинг Rotax 192 номли двигатели юз от кучига эгадир. Ҳавода соатига 200 км тезликда парвоз қилади. Ҳавога кўтарилиши учун 310 метрли учиш йўлаги лозим. Учиш пайтида ёнилғи сарфи 100 кмга 15 литр.

Ғарб сайтлари унга “биринчи учадиган автомобиль” дея таъриф бермоқда. Бу тўғри эмас. 20 йил муқаддам Американинг фирмаларидан бири учадиган автомобиль ишлаб чиқарган, аммо автосаноат унга қизиқиш билдирмаган.

Дарвоқе, учармобилнинг баҳоси 200 минг евро туриши маълум бўлди. Бу пулга вертолёт, ҳаттоки, 4-5 йўловчини оладиган самолёт сотиб олса бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Учар автомобилнинг нархи маълум бўлди