09:14 / 20.10.2016
11 813

Миробод туманида тунда Каптива ёниб кетди

Миробод туманида тунда Каптива ёниб кетди

Пойтахтнинг Миробод туманида кеча, сешанба куни тунги соат 2 лар атрофида “Каптива” автомобили ёниб кетган. Ҳолат нима сабабдан юз бергани борасидаги тахминлардан бири – атайин ўт қўйиш, деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Nuz.uz хабар берди.

Ҳодиса Миробод бозори яқинидаги аҳоли турар-жой ҳудуди ичида рўй берган. Ёнаётган автомобилнинг фотосурат ва видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб кетди.

Маълум бўлишича, автомобиль яқин атрофдаги кўпқаватли уйлардан бирида истиқомат қилувчи аёлга тегишли бўлиб, машина уйининг ойнаси тагида турган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автомобиль ичидан ёнган – олов ҳаттоки салондан ташқарига ҳам чиққан. Ўт ўчириш хизмати ва йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг воқеа жойига 10 дақиқа ичида етиб келишлари сабаб ёнғин тезда бартараф этилди, яқин атрофдаги машиналар эса хавфсиз масофага олиб ўтилди.

Тахминлардан бири – автомобилнинг электр симлар тармоғида носозлик юзага келган бўлиши мумкин. Шунингдек, атайин ўт қўйиш тахмини ҳам бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Миробод туманида тунда Каптива ёниб кетди