BYD компанияси Tesla’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик электромобил ишлаб чиқарувчисига айланди. 2024 йилда хитойлик гигант 1 777 965 та электромобил ишлаб чиқариб, Tesla’дан 4 500 та кўп натижа қайд этди. Tesla эса 2024 йилни 1 774 442 та машина билан якунлади.
Бир неча йиллар давомида бозорда етакчи бўлган Tesla ўз позициясини йўқотди. BYD компанияси 2024 йилнинг 4-чорагида 150 000 та кўпроқ автомобил ишлаб чиқариб, янги лидерга айланди.
Бир пайтлар фақат Хитой бозорида машҳур бўлган BYD компанияси жаҳон миқёсида улкан ютуқларга эришмоқда. Компания ички ёнув двигателли машиналардан «янги энергияли автомобилларга» муваффақиятли ўтди ва Tesla учун жиддий рақобатчига айланди.
Манба: Аналитик марказ @iStatist “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Никоҳлар нега бузилади: асосий сабаблар ва ечимлар
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди