08:56 / 09.01.2025
122

BYD денгиз флоти кенгаймоқда: янги кема бир вақтда 7000 авто ташиши мумкин

BYD денгиз флоти кенгаймоқда: янги кема бир вақтда 7000 авто ташиши мумкин
BYD компаниясининг 7000 автомобиль ташишга мўлжалланган учинчи ро-ро туридаги кемаси — Hefei фаолият бошлади. Келгуси йил бошигача компания ўз флотига яна саккизта шундай кема қўшишни режалаштирмоқда, деб хабар беради ixbt.com.

Ро-ро кемалари транспорт воситаларини махсус рампалар орқали юклаш ва тушириш учун ишлатилади. Hefei кемасининг узунлиги 199,9 метр, кенглиги 38 метр, ва тезлиги соатига 34 км ни ташкил қилади. Бу кема BYD томонидан шаҳарлардан бири номи билан аталган илк лойиҳадир.

2024 йилда BYD жаҳон бозорига 417 204 та электромобиль экспорт қилди, бу 2023 йилга нисбатан 71,9% кўпдир. Компания дунёнинг турли ҳудудларида 4,25 миллион енгил автомобил сотган бўлиб, экспорт улуши 10% ни ташкил қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто