Швециянинг Гётеборг шаҳрида янги Lynk&Co маркаси ва унинг дастлабки 01 кроссоверининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Янги марканинг автомобилларини худди смартфон каби интернет ёки дунёнинг турли бурчакларидаги савдо марказлари орқали сотишмоқчи. Янги маҳсулот биринчи бўлиб Хитой бозорига чиқарилади, сўнг Америка ва Европага кириб боради. Автомобилни мижозга курьерлар орқали етказиб бериш режалаштириляпти. Хизмат кўрсатиш ишларини Volvo ўз зиммасига олади.
Lynk&Co маркасининг барча автомобиллари СМА компакт платформаси асосида қурилган. (Бу агрегат асосида янги Volvo XC40 ва S40 ясалишини эслатиб ўтамиз)
Швед-Хитой маркаси ишлаб чиқарган русумлари номида 01, 02, 03 ва бошқа сонлар қатнашади. Биринчи 01 – кроссовер, иккинчи 02 – седан ва ҳоказо. Уларни қатъий нархда ва ягона комплектацияда сотиш режалаштириляпти. Нархлар Volkswagen, Ford ва Opel маркаларининг шунга ўхшаш русумлари баҳосига яқин бўлади. Мижоз двигатель ва трансмиссияни танлаши мумкин.
Юқорида айтилган кроссоверга 1,5 литрли турбомотор ўрнатилади. Мотор қуввати 180 от кучига тенг. Механик ёки 7 поғонали автоматик қутига эга. Тўла узатмали. Бундан ташқари, гибрид модификацияси дунё юзини кўриши ҳам мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...