Хитойнинг BMW Brilliance заводида BMW X3 кроссоверининг янги G48 кузовидаги модели серий ишлаб чиқарила бошланди. Ушбу версия Хитой бозори учун махсус яратилган бўлиб, Европа ва АҚШда сотувга чиқмайди, деб хабар беради Autohome.
Хитойда ишлаб чиқарилаётган BMW X3 ўзининг узунроқ версияси билан ажралиб туради. Машинанинг узунлиги 4865 мм, кенглиги 1920 мм, ғилдирак базаси эса 2975 мм ни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар уни стандарт BMW X3 га нисбатан 110 мм га узунроқ қилади ва унинг ғилдирак базаси BMW X5 билан бир хилдир.
Ҳозирда Хитой бозори учун фақат битта вариант — 2,0 литрли бензин двигателига (287 от кучига эга) ва 8 босқичли автомат узатмалар қутисига эга BMW X3 30Li тақдим этилган. Келажакда моделлар қаторининг кенгайиши кутилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
GAC Trumpchi S7: янги гибрид кроссовер тўлиқ намойиш қилинди (Расм)
BYD денгиз флоти кенгаймоқда: янги кема бир вақтда 7000 авто ташиши мумкин
Chevrolet арзон Optra седанини яна ишлаб чиқаришни бошлади!
Chevrolet Cobalt учун шартнома олишнинг яширин ҳаволаси эълон қилинди!
BYD Seal 05 DM-i: 2000 км юриш захираси ва 12 200 доллар нархда тақдим этилди!