14:23 / 22.10.2016
7 569

Ёнилғи элементига ҳаракатланувчи автобус келаси йилдан савдога чиқади

Ёнилғи элементига ҳаракатланувчи автобус келаси йилдан савдога чиқади

Toyota компанияси 2017 йилдан FC Busни сотишни бошлашини эълон қилди. FC Bus барча синовлардан ўтди. Дастлабки икки автобус Токио шаҳрида қатнашни бошлайди. 2020 йилда ўтказиладиган Токио олимпиадасига қадар уларнинг сони юзга етади.

Toyota ушбу автобусни Hino Motors компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарди. Ёнилғи элементининг энергетик маҳсулдорлиги ички ёнув двигателидан кўра самаралироқ эканини тажриба аллақачон кўрсатган. Ёнилғи элементининг яна бир афзаллиги ўзидан CO2 ва бошқа зарарли моддалар чиқармаслигидир.

Ўнта бакка тўлдирилган водород 235 кВ∙соатли энергия ишлаб чиқариши мумкин . Автобусни икки электромотор юрғизади. Фавқулодда ҳолат юз берганда қуввати 9 кВтга тенг бўлган генератор ишга тушади.

Автобуснинг ўлчамлари 10,5 х 2,5 х 3,3 м. 26 йўловчи ўтириб ҳамда 50 йўловчи тик туриб кета олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ёнилғи элементига ҳаракатланувчи автобус келаси йилдан савдога чиқади