date
views 2 665

“Донут мотор”: 856 от кучига эга ноёб электр мотор тақдим этилди

“Донут мотор”: 856 от кучига эга ноёб электр мотор тақдим этилди
Британиянинг Donut Lab бренди ўзининг янги электр моторини тақдим этди. Ғаройиб шакли туфайли “мотор-пирог” деб ном олган ушбу технологик янгилик ўзининг кучи ва ихчамлиги билан ажралиб туради.

Ушбу электр моторнинг қуввати 856 от кучига тенг бўлиб, унинг оғирлиги атиги 40 килограммни ташкил қилади. Donut Lab маълумотларига кўра, “мотор-пирог” 4300 Нм айланиш моментига эга бўлиб, ажойиб натижалар кўрсатади.

Технологиянинг асосий афзаллиги шундаки, ушбу мотор тўғридан-тўғри ғилдирак ичига жойлаштирилади. Бу эса автомобиль умумий дизайнини соддалаштиради ва самарадорлигини оширади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » “Донут мотор”: 856 от кучига эга ноёб электр мотор тақдим этилди