13:19 / 17.01.2025
592

2024 йилнинг энг яхши автомобиллари (фото)

2024 йилнинг энг яхши автомобиллари (фото)
2024 йилда бир қатор янги ва янгиланган автомобиль моделлари ишлаб чиқилди. Қуйида Car and driver журналига кўра энг яхши деб топилган машина моделлари рўйхатини келтирамиз.

Cadillac CТ4-V Blackwing

Фото: Jonathan Weiss
Cadillac компаниясининг мазкур спорт седани 2024 йилда 3,6 литрли V6 битурбо двигатель билан тақдим этилган бўлиб, 472 от кучига эга. Автомобильнинг дизайни спорт ва замонавий услубда. Унинг тезлиги 4,1 сонияда 0 дан 100 км/соатгача етади ва максимал тезлиги 304 км/соатни ташкил этади. Машина 66 литрли ёқилғи бакига эга. Автоматик узатмалар қутисили Cadillac багажининг ҳажми 303 литрга тенг.

CТ4-V Blackwing’нинг нархи 60 минг доллардан бошланади.

Cadillac CТ5-V Blackwing

Фото: Vehicles
Энг яхши автомобиллар рейтингида Cadillac русуми етакчилик қилмоқда. Ушбу модел энг илғор технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, юқори тезлик, қулай бошқарув, замонавий технологиялар ва жозибали дизайнни ўзида мужассам этган. У Android Auto ва Apple CarPlay тизимлари билан тўлиқ интеграция қилинган ҳамда Remote Start ва Keyless Entry тизимлари ёрдамида масофадан бошқариш имкониятига эга.

Бошланғич нархи 95 минг АҚШ долларидан бошланади, аммо у қўшимча конфигурациялар асосида ўзгариши мумкин.

Chevrolet Corvette

Фото: Vehicles
АҚШ автомобиль саноатининг энг машҳур спорт автомобилларидан бири Chevrolet Corvette илк бор 1953 йилда чиқарилган. Corvette ўзининг юқори тезлиги, ўзига хос дизайни, инновацион технологиялари билан кўплаб спорт автомобили ихлосмандларига ёқади.

Corvette ҳар йили турли версиядаги машиналарн ишлаб чиқаради. Бугунги кунда мавжуд бўлган энг янги модел Chevrolet Corvette C8 бўлиб, унинг мотори орқа томонда (мид-энгине) жойлашган. Бундай ўзгариш автомобиль бошқарувини қулай ва тезлигини сезиларли даражада яхши бўлишига ҳисса қўшади.

Honda Accord

Фото: Vehicles
Honda Accord узоқ йиллар давомида ишончли автомобиль сифатида танилган. Унинг мустаҳкам двигатели ва механикаси, узоқ масофали йўллар учун мўлжалланган интерери сабабли доим авторейтингларда юқори ўринни эгаллайди.

Honda Accord хавфсизликка катта эътибор беради: у Sensing тизими, адаптив круиз-контрол, ҳайдаш учун автоматик ёрдам тизими ва фавқулодда тормоз тизими каби илғор хавфсизлик технологияларини ўз ичига олади. Бу модел ўрта ва люкс синфдаги автомобиль ишқибозлари учун яхши танловдир.

Honda Civic

Фото: Vehicles
Кичик ва компакт моделдаги Honda Civic 2 литрли 4-цилиндрли двигатель (LХ ва Sport версияларида) ва 158 от кучига эга. Узатмалар қутиси юқори самарадорлик ва ёқилғи тежаш тизими билан таъминланган. Унинг бошланғич нархи тахминан 23 минг АҚШ долларидан бошланади ва профессионал версиялари учун 28 минг доллардан ошиши мумкин.

Lucid Air

Фото: Vehicles
Lucid Air бир нечта версияда тақдим этилади, ҳар бири турли имкониятлар ва механик хусусиятларга эга.

Модель Dual-motor all-wheel drive тизими (2 моторли тизим) га эга бўлиб, ҳар бир ғилдиракни мустақил бошқариш имкониятига эга. Батарея ҳажми моделга қараб 113 кВ/с ёки 118 кВ/с. Двигательи 480 от кучига эга. Биргина қувват билан автомобиль 832 километр юра олади. Бу хусусият уни бугунги кундаги энг узоқ масофа босувчи электр автомобилларидан бирига айлантиради. Машинанинг максимал тезлиги 270 км/соатга етади.

Lucid Air’нинг нархи моделга ва конфигурацияга қараб фарқ қилади ва 87 минг АҚШ долларидан бошланади.

Mercedes-Benz E450

Фото: Vehicles
Ушбу модел Mercedes-Benz компаниясининг E-Class сериясига мансуб, юқори даражадаги спорт седани бўлиб, ўзининг кучли двигатели, классик интерери ва нозик дидли дизайни билан ажралиб туради. Mercedes-Benz E450 версияси эса ўрта синфдаги моделдир.

3 литрли турбочаргед I6 двигатель ҳамда милд-ҳйбрид тизими билан жиҳозланган ҳамда 362 от кучига эга. Бундай турдаги двигатель максимал тезлик ва тезланишни таъминлайди ва ёқилғи тежаш имкониятини беради. Машина 9G-ТRONIC автоматик узатмалар қутисига эга. Унга ўрнатилган 4МАТIC махсус системаси автомобилнинг ҳарорат ва йўл шароитларига қараб ҳар бир ғилдиракни алоҳида бошқаради, бу эса машинани янада барқарор ва хавфсиз ҳайдаш учун замин яратади.

Mercedes-Benz E450 нинг нархи конфигурацияга қараб тахминан 65 минг АҚШ доллари ва ундан юқоридир.

Porsche Boxster / Cayman

Фото: Vehicles
Porsche компаниясининг ушбу иккита спорт автомобилининг ҳар бири ўзининг ажойиб дизайни, мустаҳкам ва узоқ муддатли двигатели билан ажралиб туради. Boxster ва Cayman Porsche 718 сериясининг давоми саналади. Boxster — бу кабриолет (очиқ) модел, Cayman эса ёпиқ версияси. Уларнинг нархи 60 минг доллардан 100 минг долларгача етади.

Subaru BRZ / Toyota GR86

Фото: Vehicles
Спорт автомобилларини яхши кўрадиган, аммо ҳамёнбоп нархни излайдиган машина ихлосмандлари учун мазкур моделлар энг мақбул танловдир. Ҳар иккала автомобиль бир хил техник хусусиятларга эга. Шунингдек, улар реар-wҳеел дриве (РWD) тизими ва ажойиб бошқарув тизимини ўзида бирлаштиради.

Tesla Model 3

Фото: Vehicles
Tesla Model 3 энг машҳур ва оммабоп электр автомобилларидан бири бўлиб, ўзининг энергия самарадорлиги, тезлиги ва инновацион технологиялари билан танилган. Унинг ташқи кўриниши оддий ва минималистик услубда ва Tesla’нинг бошқа моделлари каби аэродинамик ва замонавий дизайнга эга. Автомобилнинг ички қисми ҳам минималистика услубида, барча вазифа ўртада жойлашган катта экран орқали бошқарилади.

Tesla Model 3 нинг ўзига хос имконияти бу автопилот тизимидир. У ҳайдовчига машинани бошқариш, тўхтатиш, парковка қилиш каби функцияларни автоматик тарзда амалга ошириш имконини беради.

Tesla Model 3 нархи 38 минг АҚШ долларидан бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг