09:00 / 21.01.2025
125

Avatr 11 эгаларига умрбод кафолат берилади. Бу қандай қилиб мумкин?

Avatr 11 эгаларига умрбод кафолат берилади. Бу қандай қилиб мумкин?
Премиум сегментдаги хитойлик Avatr 11 кроссовери Россия бозорида икки хил двигател ва учта комплектацияда тақдим этилади.

Avatrнинг Россиядаги вакиллари кроссовернинг комплектациясини ошкор қилишди. Бренд матбуот хизмати маълум қилишича, электромобил икки турли куч ўрнатмаси билан учта комплектацияда сотилади.

“Базавий” версиясида 90 кВт/соат батарея бўлиб, 575 км йўл юриш имкониятига эга ва орқа етакчи. Машинага LED оптика, 21 дюймлик ғилдираклар, барча ўриндиқларнинг иситгичи, симсиз қувватлаш қурилмаси, 15,6 дюймли экранли мультимедиа тизими, 25 та динамикли Meridian акустикаси, ҳайдовчи ва йўловчи учун алоҳида прибор панели дисплейлари, ҳайдовчи учун массаж функцияси ва “нол гравитация” режимидаги кресло каби имкониятлар тақдим этилади.

Қимматроқ версияси олд ўқда қўшимча мотор ва 116,79 кВт/соат батареяга эга. 578 от кучига эга ушбу версия 625 кмгача юриш имкониятига эга бўлади. Қўшимча жиҳозлари орасида 22 дюймлик ғилдираклар, автоматик эшиклар ва багажник спойлери учун электр бошқарув тизими бор.

Энг юқори комплектацияда орқа ўриндиқлар алоҳида креслоларга эга бўлиб, улар иситгич, вентиляция ва массаж функцияси билан жиҳозланади. Шунингдек, қўшимча симсиз қувватлаш қурилмаси ҳам орқа қисмга ўрнатилади.

Avatr вакиллари биринчи харидорларга автомобил учун умрбод кафолат беришини эълон қилишди. Бу кафолатнинг тафсилотлари кейинроқ маълум қилинади.

Бренд Changan, Huawei ва CATL каби йирик компаниялар ҳамкорлигида ишлаб чиқарилади. Унинг Россия бозорида пайдо бўлиши 2024 йил ноябридан бошланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг