11:53 / 23.01.2025
188

Chevrolet кафолатни кенгайтиради

Chevrolet кафолатни кенгайтиради

Chevrolet ўзининг учта автомобиль модели учун кафолатни кенгайтирди: Silverado 1500 (2022-йил), Blazer (2022–2023-йиллар) ва Trax (2022-йил). Эндиликда, ушбу моделлардаги ёқилғи буғлари насоси билан боғлиқ муаммолар 15 йил ёки 240 минг километр масофагача (қайси бири олдин бўлса) кафолат билан қопланади. Кафолат фақат ушбу носозликка тааллуқлидир.

Мазкур муаммо нотўғри ишлаётган насос сабабли “двигателни текширинг” индикатори ёнишига олиб келади. Бироқ бу машинанинг бошқарувига таъсир қилмайди. Chevrolet ушбу муаммони бепул тузатиб беради, ҳатто автомобиль эгаси бир неча марта алмашган бўлса ҳам. Шунингдек, компания бу носозликни ўз ҳисобига тузатган эгалар харажатларини 14-январгача мурожаат қилганда қайтариб беради.

Дастурда турли моторлар билан жиҳозланган машиналар иштирок этади. Масалан, Silverado 1500 2,7 литрли 310 от кучига эга турбо I4 двигателидан 6,2 литрли 420 от кучига эга V8 двигателгача ёки 277 от кучига эга Duramax дизель двигатели билан жиҳозланиши мумкин. Blazer эса 2,0 литрли 228 от кучига эга турбо I4 ёки 3,6 литрли 308 от кучига эга V6 двигателлари билан, Trax эса 1,4 литрли 155 от кучига эга турбо I4 двигатели билан тақдим этилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг