Бир ҳафта муқаддам Consumer Reports нашри энг ишончли автомобиль маркасини аниқлаганлигини ёзган эдик. Германия техник назорат Уюшмаси 9 млн техник кўрик натижаларига асосланиб автомобилларнинг ишончлилик даражасига кўра рейтингини тузди.
Consumer Reports автомобиль маркаларининг ишончлилик рейтингини тузган бўлса, немис уюшмаси муайян авторусум асосида тузди. Ҳар бир машинанинг олган баҳоси унинг техник нуқсонларига боғлиқ.
Шундай қилиб Mercedes-Benz GLK кроссовери ва Porsche 911 спортча русумлар оиласи энг ишончли автомобиллардир деб топилди. Автомобиль эгаларининг атиги 2,1 фоизи ундан шикоят қилган. Тўғри, хулоса уч йил аввал чиқарилган Mercedes-Benz GLK ва Porsche 911га тегишлидир. Етти йиллик автомобиллар орасида Mazda 2 хэтчбеки энг ишончлиси бўлиб чиқди. 6,8 фоиз “Мазда”да камчилик аниқланди.
Германияда машинага энг яхши хизмат кўрсатувчи ҳудудлар Саксония, Бавария ва Баден-Вюртенберг эканлиги аниқланди.
Қизиғи шундаки, Focus Online нашри Саксония ҳудудидаги автомобилларнинг техник жиҳатдан созлигини қуйидагича изоҳлайди. Саксония ГДР таркибида пайтида Wartburg ва Trabant енгил машиналари эгалари техникани кўпинча ўзлари таъмирларди. Шу боис саксонияликларда машина капотини тез-тез очиб, майда-чуйда камчиликларини мустақил таъмирлаш одати сақланиб қолган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...