00:44 / 04.11.2016
7 238

Volvo хитойликлар учун энг ҳашаматли машинани яратди

Volvo хитойликлар учун энг ҳашаматли машинани яратди

Volvo компанияси S90 седанини ишлаб чиқаришни Швециядан Хитойга кўчиришини эълон қилди ва мазкур моделнинг маҳаллий бозор учун мўлжалланган янги версиясини тақдим этди. Компания уни «Хитойда чиқарилган энг ҳашаматли машина» деб атамоқда, дейилади Carzone.uz сайти хабарида.

Volvo S90 Excellence илк бор ўтган йил баҳорида намойиш этилган Lounge Console интерьерига эга бўлади. Унинг асосий хусусияти олди йўловчи ўтиргичи йўқлиги бўлиб, бунинг ўрнига оёқ қўйиш мумкин бўлган пойафзал сақлаш қутиси ўрнатилган. Қутига катта сенсор экранли мультимедиа комплекси ўрнатилган.

Орқа томон ўтиргичлари музлатгич билан ажратилган. Салон жиҳозлари қаторидан йиғиштириладиган столчалар ва Orrefors компаниясининг қандил қадаҳлари ҳам ўрин олган.

Volvo S90 Excellence тўқнашувларнинг олдини олиш City Safety ва соатига 130 километгача тезликда автомобилни мустақил бошқара оладиган Pilot Assist тизими билан жиҳозланган.

«Энг ҳашаматли машина»нинг оммавий тақдимоти Гуанчжоудаги моторшоуда бўлиб ўтади, ишлаб чиқарилиши эса 2017 йил аввалидан бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Volvo хитойликлар учун энг ҳашаматли машинани яратди