04:05 / 13.02.2025
227

Chevrolet электр фургонини тақдим этди

Chevrolet электр фургонини тақдим этди
Америкалик автомобил ишлаб чиқарувчи Chevrolet Meksika бозорига BrightDrop 2025 электр фургонини чиқарди, деб 32cars портали хабар берди.

Машина Mексико, Гвадалахара ва Монтеррей шаҳарларидаги учта дилерлик маркази орқали сотилади. BrightDrop 2025 иккита конфигурацияда тақдим этилган — 400 ва 600.

BrightDrop 2025 400 тахминан 270 км масофани босиб ўта олади ва 1,7 минг кг юк ташишга қодир. 600 версияси эса кенгайтирилган ҳаракатланиш захираси билан ажралиб туради.

Chevrolet BrightDrop 2025’ни бизнес учун мўлжалланган кўп мақсадли автомобил сифатида тақдим этмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг