Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин 7 ноябрда бир неча ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюрди. Жумладан, у "СариАркаАвтопром" корхонасида ҳам бўлди.
Маминга Ravon русумидаги янги "Нексия" автомобили намойиш қилинди. Бу машина Қўстанайда ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда йиғилмоқчи.
"Бу машина Қозоғистондаги энг арзон машина бўлади. Унинг нархи 2,6 млн тангани ташкил қилади, ундан арзонроғи шунчаки йўқ", деб айтган "Allur Auto" компанияси директорлар кенгаши раиси Андрей Лаврентьев.
Лаврентьевнинг айтишича, машина йирик узелли усулда йиғилади: машина комплектлари Ўзбекистондан келтирилади, маҳаллийлаштириш 30 фоизгачани ташкил қилади. Келажакда машина кичик узелли методда йиғилиши бошланади ҳамда маҳаллийлаштириш 50 фоизга ва ундан кўпроққача етказилади.
"Бу автомобиль синовлардан ўтган ва Евро-6 стандартларига жавоб берувчи сертификат олади", деб маълум қилди Лаврентьев.
Мамин Ravon автомобили рулида ўтириб кўрди. Биринчи автомобиль ишлаб чиқарилишининг санаси ҳозирча белгиланмаган, бироқ заводда таъкидланишича, ўзаро ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бир неча ҳужжатларни имзолашгина қолган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...