
2025 йил январ ойида Ўзбекистонда 5,7 минг дона Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 68% кўп. Damas ишлаб чиқариш эса 28,5% камайиб, 2,8 минг донани ташкил этди.
KIA, Chevrolet Onix ва Tracker моделларининг ишлаб чиқариш ҳажми ҳам сезиларли бўлди. Haval автомобиллари ишлаб чиқариш 6 баробар кўпайиб, 373 донани ташкил этди, шунингдек, 802 дона BYD автомобили йиғилди.
Умуман олганда, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 4,4% камайиб, 15 минг донани ташкил этди. Махсус автомобиллар ишлаб чиқариш 32,4% га, юк машиналари ишлаб чиқариш эса 29,3% га камайди. Январ ойида фақат 152 та юк машинаси ва 17 та автобус ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилга нисбатан 32% кам. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар