
Ўтган йил охирида Hyundai янги авлод Palisade кроссоверини тақдим этди. Ушбу автомашина 2025 йил бошида Жанубий Кореяда сотувга чиқарилган ва айрим модификациялари дарҳол тақчилликка учради.
Корея матбуотининг хабар беришича, ҳали ишлаб чиқариш бошланмаган, аммо 1000 км масофа юриш имкониятига эга гибрид версия ҳозир деярли олдиндан буюртма бериш учун мавжуд эмас. Сўнгги пайтларда олдиндан буюртма берган мижозлар эса ўз автомобилларини бир йилдан ортиқ кутшларига тўғри келади.

Бензинли версиялар учун кутиш вақти анча қисқароқ бўлиб, мижозлар ўз автомобилларини 3-4 ой ичида олишлари мумкин.
Янги авлод Hyundai Palisade’га бўлган талаб шу қадар юқори бўлдики, харидорларни автомобилнинг нархи кескин ошгани ҳам чўчитмаяпти. Масалан, гибрид версиянинг нархи олдинги моделга нисбатан 10 миллион вон (тахминан 600 миллион сўм) га ошган, бензинли модификация эса 6 миллион вон (тахминан 365 миллион сўм) қимматлашган.

Бундан ташқари, бир неча ҳафта олдин Hyundai Palisade Россияда ҳам сотувга чиқарилди. Кореядан ушбу автомобилларни параллель импорт орқали олиб келиш режалаштирилган. Россияда автомобилнинг бошланғич нархи 7 миллион рублни ташкил этса, энг қиммат комплектация 11,5 миллион рублга етмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар