18:20 / 01.03.2025
275

Ўзбекистон “Атом” электромобилини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

Ўзбекистон “Атом” электромобилини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда
Россиянинг “Кама” компанияси Ўзбекистонда “Атом” электромобили ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар берди TASS агентлиги.

Шунингдек, Ўзбекистон томони Россия муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган технологияларни олиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Шунга ўхшаш музокаралар компания томонидан Хитой ва бошқа давлатлар билан ҳам олиб борилмоқда.

“Атом” электромобили дастлаб 2023-йил баҳорида тақдим этилган бўлиб, унинг ишлаб чиқарилиши 2025-йилнинг иккинчи ярмида бошланиши кутилмоқда. Машина 77 кВт/соат қувватга эга батарея билан жиҳозланади ва у 500 км масофани босиб ўтиш имкониятига эга бўлади.

Ишлаб чиқарувчиларнинг маълумотига кўра, электромобил 100 км/соат тезликка 8 сонияда етади, бошланғич нархи эса 2,9 миллион рубль ёки 32,1 минг доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда электромобил ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун турли чораларни кўрмоқда. Хусусан, 2030-йилгача электромобил ишлаб чиқарувчилари утилизация тўловидан озод этилган, шунингдек, эҳтиёт қисмларни олиб киришга божхона имтиёзлари берилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг