02:34 / 02.03.2025
4 456

Янги Aston Martin Cygnet тақдим этилди – кутилмаган нархда

Янги Aston Martin Cygnet тақдим этилди – кутилмаган нархда
Aston Martin одатда қиммат ва эксклюзив спорт автомобиллар ишлаб чиқарувчи компания сифатида танилган. Бироқ, у вақт-вақти билан ғайриоддий моделларни ҳам тақдим этади. Шулардан бири – 2025-йилги Aston Martin Cygnet, у Toyota iQ платформасида яратилган. Ушбу модел буйуртма асосида ишлаб чиқилган бўлиб, серияли ишлаб чиқариш режалаштирилмаган.

Aston Martin Cygnet дастлаб 2018-йилда концепт сифатида намойиш этилган, лекин бу лойиҳа 2000-йилларнинг бошида яратилган ғояларга асосланган. Ўша вақтда компания раҳбари Toyota iQ базасида шаҳар учун мўлжалланган кичик автомобиль ишлаб чиқиш ғоясини илгари сурган. Аммо янги версия аввалги прототипларга мутлақо ўхшамайди.

Муҳандислар 10 ой ичида Aston Martin Cygnet’га 4,7 литрли V8 мотор ўрнатишга муваффақ бўлишди. Ушбу двигатель 97 от кучига эга 1,33 литрли Toyota моторини алмаштирди. Энди янги модел Vantage S спорткаридан 430 от кучига эга мотор ва 7 поғонали автомат узатмалар қутиси билан таъминланган.

Компакт автомобилнинг нархи 566 минг доллар деб белгиланган. Муҳандислар нафақат кучли двигатель қўшган, балки Vantage’нинг олд ва орқа осмаларини автомобил танасига мослаштирган. Салонда эса Recaro спорт ўриндиқлари, хавфсизлик каркаси ва углерод толали суперкар панеллари жой олган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг