02:46 / 02.03.2025
15 849

Россияда Chevrolet Captiva қанчадан сотилаябди?

Россияда Chevrolet Captiva қанчадан сотилаябди?
Россияда Chevrolet Captiva 2025 нархлари ўзгариб, энди 2,89 миллион рубль (тахминан 375 миллион сўм) дан бошланмоқда. Ўтган ойда кроссовер нархи 170 минг рублга ошган бўлса-да, у ҳали ҳам ўз сегментида мақбул нархга эга бўлиб турибди.

Киров шаҳридаги автосалонларда Captiva’нинг энг тўлиқ Premier версиясини сотиб олиш мумкин. У қуйидаги қулайликларга эга:

- тери билан қопланган салон,
- орқа кўриш камераси ва парк-троник,
- круиз-назорат,
- калитсиз кириш тизими,
- 8 дюймли сенсорли мультимедиа тизими.

Бошқа шаҳарларда Chevrolet Captiva’нинг нархи бироз фарқ қилади:

- Санкт-Петербург – 2,99 миллион рубль (тахминан 387 миллион сўм)
- Иркутск – 3,05 миллион рубль (тахминан 395 миллион сўм)

Барча Chevrolet Captiva моделлари 1,5 литрли, 147 от кучига эга двигатель, вариатор узатмалар қутиси ва олд ғилдирак етакчига эга.

Гарчи Chevrolet Captiva нархи кўтарилган бўлса ҳам, у баъзи хитойлик кроссоверларга қараганда арзонроқ. Масалан:

- Chery Tiggo 8 Pro Max – 3,37 млн рубль (тахминан 435 миллион сўм)
- Geely Okavango – 3,697 млн рубль (тахминан 475 миллион сўм)

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг