
BMW Ҳиндистон бозорига мўлжалланган 3-Series моделининг узайтирилган версиясини тақдим этди. У BMW 5-Series ғилдирак базасига деярли тенг бўлиб, ўз синифидаги энг узун автомобил ҳисобланади.
BMW 330Li M Sport Ченнай шаҳридаги заводда ишлаб чиқарилади. Глобал версияга нисбатан 106 мм узунроқ бўлиб, умумий узунлиги 4819 ммга етди. Энг муҳим ўзгариш эса ғилдирак базасининг 110 мм га узайтирилиши бўлиб, ҳозирда у 2961 мм ни ташкил этади (таққослаш учун, BMW 5-Series нинг ғилдирак базаси 2975 мм). Ушбу янгилик орқа ўриндиқдаги йўловчиларга қўшимча жой тақдим этади.
Автомобил ички дизайни ҳам янгиланган бўлиб, эгри экран, M-серияли чарм рул, панорама люк, ҳамда ички ёритиш тизими ўрнатилган.
Техник хусусиятлар:
2,0 литрли турбо двигател, 258 от кучи
400 Нм айлантириш моменти (1550–4400 айланиш/дақиқада)
8 поғонали автомат узатма
100 км/соат тезликка 6,2 сонияда чиқади
Фақат орқа ғилдираклар юритилади
Нархи: 71 500 АҚШ доллари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар