08:10 / 08.03.2025
477

Bentley 46 миллиард конфигурация таклиф қилади

Bentley 46 миллиард конфигурация таклиф қилади
Кўплаб бадавлат харидорлар миллионлаб рубл сарфлаб, бошқаларникига ўхшаш автомобиль сотиб олишни истамайди, деб daily-motor.ru хабар берди.

Шунинг учун люкс автомобиль ишлаб чиқарувчилари шахсийлаштириш дастурларига катта маблағ йўналтириб, мижозларига мутлақо ноёб автомобиль яратиш имконини бермоқда. Айрим ҳолларда бу жараён ҳатто абсурд даражага етиб боради.

Ҳозирги вақтда Bentley харидорларига тахминан 46 миллиард турли конфигурацияни таклиф қилмоқда. Вариантлар орасида рангли акцентлар, ғилоф деталларининг ялтироқ ёки силлиқ пардозланиши, икки рангли дизайн ишлатилиши ва бошқа кўплаб опциялар мавжуд.

Бундай ақлбовар қилмас вариантлар ҳатто энг талабчан харидорни ҳам ўз автомобилини лотереяда ютиб олгандек ҳис қилишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, углерод толали кузов қисмлари, кузовга махсус чизиқлар, тормоз суппортларининг эксклюзив ранглари ҳамда ҳар бир спитси учун алоҳида ранг танлаш имконияти билан турли ғилдирак дисклари дизайни ҳам мавжуд.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг